Бугун Янгиқўрғон туманидаги умумтаълим мактабларида намунали хулқи, билими, иқтдори, жамоат ишларидаги фаол иштироки билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган 44 нафар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари вилоят ҳокимлиги ҳамда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан 500 минг сўм пул маблағлари билан мукофотланди.

Хусусан, 16-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов мактабнинг намунали ўқувчиси Зилола Турсунбоева ва унинг ота-онасига ана шундай мукофот ва Ташаккурномани топширди.

Бундан ташқари А.Нажмиддинов Юртбошимизнинг қатағон қурбонларининг хотираларини абадийлаштириш ҳақидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда Исковот қишлоғида яшаб ўтган қатағон қурбонларини ёшларга танитиш, тарих фани дарсларида улар ҳақида маълумотлар бериб бориш бўйича таклиф ва кўрсатма берди.

Шунингдек, туман раҳбари мактабда "Опен бюджет" лойиҳаси доирасида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.