Давлат дастурлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан мунтазам ўрганиб борилмоқда.



Хусусан, бугун туман прокурори Қ.Ахмаджанов ва туман қурилиш штаби ишчи гуруҳи томонидан Инвестиция дастурига асосан “Туман” МФЙда “Келажак Мега строй” МЧЖ томонидан янгидан қурилаётган 120 ўринли 31-сонли мактабгача таълим муассасасида олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, маҳаллаларда биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурига асосан “Учқўрғон буюк келажак” МЧЖ томонидан “Янгибоғистон” МФЙ аҳолиси учун 8,1 км. тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 1 та тик қудуқ қазиш ишлари билан танишилди.
Ўрганишда, қурилиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларига риоя этиш, бюджет маблағларини мақсадли сарфлаш, ишларни сифатли ва муддатида бажариш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.





