Вилоятнинг қўшни Қирғизистон Pеспубликаси билан чегара ҳудудида жойлашган Нанай қишлоғида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, мутаассиблик ва радикализмнинг олдини олиш бўйича умумпрофилактик тадбир ўтказилди.


Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган масжидлар фаолияти билан танишилди.
Масжидларда фуқароларга қулай шароитлар яратиш бўйича тавсиялар берилди.

Ижтимоий кўмакка муҳтож шахсларнинг хонадонига кирилиб, улар билан мулоқот ўтказилди. Х.Шарофатхўжаевга республика махсус жамғармасидан ажратилган 50 млн. сўм пул маблағининг молиялаштириш ҳолати жойида ўрганилди.