Янгиқўрғон туманида 2024 йил ҳосили учун бошоқли дон уруғини тикиш ишлари давом эттирилмоқда.

Айни кунларда "Саид Барака-Доли Саттаров" агрофирма ҳудудидаги "Юсуфжанов Ғайбулло" фермер хўжалигининг 10 гектар ер майдонида мола босиш ишлари амалга оширилмоқда.

"Сутлибулок Барака бошоғи" фермер хўжалигининг 7 гектар ер майдонида эса ҳайдов ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бугун мазкур жараёнларни кўздан кечириб, келгуси йилда сифатли ғалла етиштириш борасида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.