Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сонли қарорига асосан ижтимоий соҳа ва муассасаларнинг иситиш тизимларини модернизация қилиш бўйича Янгиқўрғон туманида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.



Хусусан, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган жами 136 та ташкилотдан 63 тасида шартномалар имзоланиб, модернизация ишлари бошланган.
Шундан 20 та умумтаълим мактаблардан 18 тасида иситиш тармоқларини тортиш, радиаторларни ўрнатиш ва қозонларни янгилаш ишлари бажарилмоқда. Янги ўқув йили бошлангунга қадар мазкур илм даргоҳларида модернизация ишлари 90 фоизга якунланди.
Бугун туман прокурори, 2-сектор раҳбари Қобилжон Аҳмаджонов ҳамда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Бекмирза Боймирзаевлар 2-,17-, 58-умумтаълим мактабларининг исситиш тизимларида бажарилган ишларнинг сифатини ўргандилар. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бердилар..





