Жойларда фаолият юритаётган "Баркамол авлод" болалар мактаблари болаларнинг бўш вақтларини фойдали ўтказишга шароит яратиш билан бирга қизиқишлари бўйича турли йўналишларда бошланғич кўникмаларини шакллантиришда катта аҳамият касб этмоқда.



- Мактабимизда айни кунда 2040 нафар ёшлар 80 турдаги тикиш, пишириқ тайёрлаш, дастурлаш, қўғирчоқ ясаш, робототехника, тасвирий санъат каби тўгаракларга қамраб олинган,- дейди Янгиқўрғон туман "Баркамол авлод" болалар мактаби директори Зокиржон Ҳайдаров.
Куни кеча мактаб фаолияти таништириш ва ўқувчиларнинг тўгаракларда ўрганган кўникмаларини намойиш этиш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, вилоят "Баркамол авлод" болалар мактаби, туман Ички ишлар бўлими ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда мактабнинг ўқувчилари томонидан ташкил этилган кўргазма ва бадиий дастур барчага кўтаринки кайфият бахш этди.





