Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Уч авлод учрашуви"га ҳамоҳанг равишда "Иккита тил ва бир касб" тамойили бўйича тадбир ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси М.Дедабоев, туман Кенгаши депутати, нуроний М.Махмудов, ҳудуддаги фаол нуронийлар, шу мактабда меҳнат фаолиятини олиб борган, ҳозирда шу мактабнинг ота-оналар гуруҳи раиси Б.Холматов, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда немис ва инглиз тилларида равон гаплаша олаётган ва иккинчи касб бўйича тикувчилик сирларини ўрганаётган ўқувчи қизларимиз ўқитувчиларидан олган билимларини намоён этишди.

Тадбирнинг бадиий қисмида ўқувчилар томонидан ижро этилган рақслар барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Ўқувчиларнинг билимдонлигини кўрган нуронийлар келажак пойдеворлари мустаҳкам эканлиги, Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклигини таъкидладилар.