Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида муассасалар давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида модернизация қилинмоқда.



Хусусан, Янгиқўрғон туманидаги 63 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизими хусусий сектор иштирокида модернизация қилинмоқда.
Унга кўра 93 та қозон алмаштириш, 1618 та радиаторларни янгилаш, 17,6 км. ташқи ва ички иситиш тармоқларини таъмирлаш кўзда тутилган.
Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Қобилжон Аҳмаджонов ҳамда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Бекмирза Боймирзаевлар 2-сектор ҳудудидаги бир қатор муассасаларда бўлиб, иситиш тизимларини модернизация қилиш борасида амалга оширилган ишларни ўргандилар. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан кўрсатмалар бердилар.
Мутасаддилар, шунингдек 31-мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирдилар.





