Куни кеча туман маънавият ва маърифат масканида туман ҳокимлиги, туман Ахборот-кутубхона маркази, “Янгиқўрғон ҳаёти” газетаси таҳририяти, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида кўнгилларга қувват бағишлаган бадиий-адабий кеча бўлиб ўтди.



Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиба Лобархон Рустамова, ижодкорлар Сожирахон Мамадалиева, Муҳаммадшер Отабоев, журналист Алишер Жўраев, адабиётшунос ўқитувчи ва қўшни Қирғизистон Республикасининг “Жалолобод тонги” газетаси мухбири Зокиржон Ориповлар иштирок этишди.
Тадбир давомида ижодкор, фахрий педагог Сожирахон Мамадалиеванинг "Бахти кулган эл" номли янги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, томошабинлар Лобархон Рустамова, Зокиржон Орипов ва Муҳаммадшер Отабоевларнинг ижод намуналари билан ҳам яқиндан танишдилар.
Тадбирда туман ҳокими маслаҳатчиси А.Ғанихўжаев, РМММ туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджонов, туман ҳокимининг ўринбосари Э.Меҳмонов, “Янгиқўрғон ҳаёти” рўзномаси муҳарирри Д.Асқаровалар ижодкорларга дилларидаги тилакларини билдирдилар.
Мактаб ўқувчилари томонидан ижодкорларнинг ҳикоялари асосида саҳналаштирилган чиқишлар, куй-қўшиқлар, кеча қаҳрамонларига берилган қизиқарли саволлар кечага янада кўтаринкилик бағишлади.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати





