Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов 32-умумтаълим мактабида "Мамай" ҳамда "Олмазор" маҳаллаларининг ёшлари билан учрашди.

Учрашувда иштирок этган битирувчи синф ўқувчиларига уч томонлама шартноманинг мазмун-моҳияти, афзаллиги тушунтирилди.

Унга кўра мактабларнинг юқори синф ўқувчилари хоҳишларига кўра олий таълимда ўқишни давом эттиришлари учун илм олишлари ёки касб-ҳунар ўрганишлари мумкин бўлади.

Учрашув давомида туман раҳбари ўқувчиларнинг келажакдаги мақсад ва қизиқишлари билан танишди.

А.Нажмиддинов, шунингдек, оғир тоифага киритилган ёшлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларни қийнаётган масалаларга ечим берди.

Хусусан, улардан бирининг уй-жойини таъмирлаш, никоҳ тўйини ўтказишда кўмак бериладиган бўлди.