Инсон қадри эъзозланаётган юртимизда асосий озиқ-овқат нархларини барқарор таъминлашга долзарб масала сифатида қаралади.

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов Янгиқўрғон деҳқон бозорида бўлиб, нарх-наволарни ўрганди.

Ўрганиш давомида туман раҳбари гўшт, сабзавотлар, мева каби маҳсулотлар нархларини ўрганиб чиқди. 

Туман раҳбари, айниқса нон ва нон маҳсулотларининг нархини ортиқча оширмаслик, маҳсулотлар таъминоти, нарх-наво ҳақида сотувчи ва тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, озиқ-овқатлар нархини кескин оширмаслик борасида туман мутасаддиларига кўрсатмалар берди.