Янгиқўрғон туманида 2024 йил бошоқли дон хосили учун 204 нафар фермер хўжаликларининг 442 та контурларидаги 2676 гектар очиқ майдонларга ғалла экиш режалаштирилган.



Ғаллани ўз муддатида экиб, ундириб олиш мақсадида туман бўйича 10 та ер тайёрлаш ва экиш отрядлари ташкил этилди.
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов "Хадикент келажак тонги", "Исковот ризқ рўз", "Туркистон садоқат бахт иқболи" агрофирмаларида ер тайёрлаш, дон тикиш ва ўғитлаш жараёнларини кўздан кечирди.
Хусусан, "Мохидил Самодилбону" фермер хўжалигининг 25 гектар ер майдонида ҳам келгуси йил ҳосили учун сифатли ғалла етиштиришга бел боғланган. Ушбу мақсадда ер тайёрлаш, уруғ экиш ишлари ва агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли бажаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.





