Янгиқўрғон тумани “Жўра Охунов-Шарқ Юлдузи” агрофирмаси ҳудуди, "Ўнбиртол” массивидаги “Хамза Радивон Миришкорлари” фермер хўжалиги дала майдонида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов раҳбарлигида кузги тўқсонбости экинларини экиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.



Семинарда А.Хаитов мамлакатимиз аҳолисини эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлардан пиёз, саримсоқпиёз ҳамда ноябр-декабрь ойларида эса тўқсонбости экинларидан сабзи, ош лавлаги, кўкатлар, редиска ва карам кабиларни экиб, етиштириш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.
А.Хаитов юқоридаги мақсадларга эришиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳозирдан ҳаракат қилиш, тўқсонбости экинларини ўз вақтида экиб, агротехник тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Хакимов, Янгиқўрғон тумани ҳокими А.Нажмиддинов, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши раиси Н.Каимов, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги вилоят бўлими бошлиғи Б.Ахмаджанов, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, туманлардан соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари ва маҳаллалар раислари иштирок этдилар.
Янгиқўрғон туманида 2024 йил ҳосили учун 5612 гектар барча тоифа хўжаликларида август-сентябрь ва тўқсонбости сабзавот экинларини экиш кўзда тутилган.
Бугунги кунгача гектар фермер хўжаликларида, 991 гектар фермер хўжаликларида, 84 гектар дехқон хўжаликларида ва 606 гектар аҳоли хонадонларида пиёз ва саримсоқпиёз уруғлари экилди.
Мутасаддилар, шунингдек "Радивон цитрус мевалари" томорқа хизмати томонидан 6 гектар ер майдонида етиштирилаётган карамларни кўздан кечиришди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





