Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сонли қарорига асосан Янгиқўрғон туманида 146 та ижтимоий соҳа объектлари давлат-хусусий шерикчилик асосида бошқарилиши ҳамда 63 тасини жорий йилда модернизация қилиниши белгиланган.

Ушбу мақсадда хусусий шерик "UMUMBARAKA SAVDO INVEST" МЧЖ томонидан 40 та мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида 1-сектор ҳудудида жойлашган 33- ва 30-умумтаълим мактабларида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида бажарилаётган ишнинг сифат назорат қилинди ва тез фурсатларда якунига етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, сектор раҳбари томонидан муассасаларда куз-қиш мавсумига кўмир жамғариш ҳолати ҳам ўрганилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати