Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 сентябрдаги "Кексалар ҳафталиги" ҳамда "Кексалар учун туризм ойлиги"га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 173-сонли мажлис баёни чора-тадбирлар режасини бажарилиши бўйича Янгиқўрғон туманидаги 11-умумтаълим мактабида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.



Учрашувда кекса авлод вакиллари босиб ўтган ҳаёт йўллари, тажрибалари билан ўртоқлашдилар, ёшларга ҳаётда ўз йўлини топиш, муносиб касб эгаллаш борасида маслаҳатларини бердилар.
"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Муҳаммадолим Дадабоев мактабда фаолият юритаётган устозларнинг меҳнатини, қадрини эътироф этар экан, уларни 5 октябрь - Халқаро ўқитувчилар куни билан муборакбод этди. Ва мактабнинг бир неча фидойи ўқитувчиларига "Нуроний" жамғармаси республика Бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Содиқжон Турдиевнинг "Ташаккурномаси"ни топширди.
Мактаб ўқувчилари Ватан, тинчлик хақида шеър, қўшиқлар айтдилар, инглиз ва рус тилларида табриклар эшиттирдилар, рақслар ижро этиб, тадбирга янада файз киритдилар.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





