Вилоят ҳокимининг тегишли кўрсатмасига биноан бугун кун аввалида Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов 1-сектор ҳудудидаги ўзига бириктирилган ҳудуд - Қайроқи маҳалласи "бешлиги" билан учрашди.



Мулоқот давомида А.Нажмиддинов маҳаллада “Обод кўча, обод хонадон, обод маҳалла” концепцияси асосида ишларни ташкил қилиш, ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олиш, учта дафтар ҳамда ижтимоий реестрга киритилган фуқароларни ўрганиб чиқиш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини қўриш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, туман раҳбари ижтимоий оғир, нотинч оилалар, ажримларнинг олдини олиш бўйича тизимли иш ташкил этиш, ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлашда мавжуд муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг қўмирга бўлган эҳтиёжини қондириш, суюлтирилган газ баллонларини узлуксиз етказиб бериш чораларини кўриш лозимлигини ҳам таъкидлади.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





