Туманимизнинг чегара ҳудудларидан бири ҳисобланмиш Мамай қишлоғига кириш қисмидаги кўприк бир неча ой аввал фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган эди.


Бу ўз навбатида қишлоқ аҳолисининг туман марказига қатнашга бир қанча қийинчиликлар келтириб чиқарди.
Айни кунларда мазкур манзилда Наманган кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 3 млрд. 673 млн сўм. маблағ ҳисобига янги кўприк қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Қурилиши бошланган кўприкнинг узунлиги 54 метр, эни 12 метрни ташкил этади.





