"Кексалар ойлиги" доирасида Янгиқўрғон туманидаги 19-умумтаълим мактабида ўтказилган "Уч авлод учрашуви"да Наманган вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи, Сенатор И.Нажмиддинов, туман ҳокимининг маслаҳатчиси "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси М.Дедабоев, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари, фахрий нуронийлар, ҳудуддаги "Ғовозон", "Боғистон", "Оқсув Ғовозон" маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги, уюшмаган ёшлар ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда қатағон қурбонларининг хотираси эъзозланиб, "Ғовозон", "Боғистон", "Оқсув Ғовозон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан қатағон бўлган аждодлар ёдга олинди, уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари тўғрисида видеоролик намойиш этилди.

Шу билан бирга шу ҳудудда юртимиз равнақи учун узоқ йиллар давомида ҳалол меҳнат қилган фахрийларга "Нуроний" жамғармаси томонидан эсдалик совғалари берилди.

Сенатор И.Нажмиддинов ҳозирги кунда Президентимиз томонларидан кексаларга кўрсатилаётган эътибор, ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида гапириб ўтди. Тадбирда 19-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан қатағон қурбонлари тўғрисида ёд олган шеърларидан ўқиб берилди, уларнинг ҳаётий кечинмаларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирда мактабнинг аълочи ўқувчиларига китоблар жамланмаси топширилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати