Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида уюшмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган идоралараро навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.



Унда кенгаш аъзолари, профилактика инспекторлари, маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг вақтларини унумли ўтказишларини ташкиллаш, ижтимоий тармоқда тарғиб этилаётган ақидапарастлик ғояларидан ҳимоя қилиш ҳақида тўхталдилар ва кўрсатмалар бердилар.





