Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия аввалида туман ҳокими A.Нажмиддиновнинг туманда жорий йилнинг 9 ойи давомида олиб борилган ишлар ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Р.Якуббаевнинг шу даврда бўлим томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, тумандаги секторлар раҳбарларининг 3-чоракда амалга оширилган ишлар ҳисоботи ҳам тингланиб, 4-чорак учун Йўл хариталари тасдиқланди.

Бундан ташқари, туман Адлия бўлими бошлиғининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича, Жиноят ишлари бўйича туман суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди раисларининг жорий йилнинг 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари ҳақидаги ахборотлари юзасидан депутатлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда, шунингдек, туман ҳудудидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, туманнинг ижтмоий ва иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшган Тожимирза Абдуллаев номини абадийлаштириш мақсадида 31-умумий ўрта таълим мактабига унинг номини бериш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати