Ўтган ҳафтада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселекторда берилган вазифалар ижроси доирасида Янгиқўрғон туманида ҳам саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Хусусан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида дарахт кўчатларини экиш учун "Жўра Охунов - Шарқ Юлдузи" агрофирмаси ҳудудидаги фойдаланишдан чиқиб кетган 25 гектар ер майдони ажратилди.

Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов томонидан мазкур ер майдонида кўтаринкиликда иш ташкил этиш мақсадида ташкилотлар раҳбарларига вазифалар белгилаб берилди.