Санъатга ошно ҳар қандай қалб гўзалдир. Янгиқўрғон Маданият марказида “Истеъдодлар камалаги” имконияти чекланган иқтидорли ёшлар кўрик-


танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра, “Анъанавий ижро” йўналишида Юсупов Ойбек, “Тасвирий санъат” йўналишида Инаятова Хуснида, “Энг яхши назм” Мелибоева Сарвиноз, “Энг яхши чолғу ижрочиси” Каримов Жаҳонгирларнинг ижод намуналари барчанинг эътиборини тортди.
Ғолибларимиз энди танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритиб, Маданият бўлимининг мақтов ёрлиғи ва туман “Ижтимоий ҳимоя марказининг” эсдалик совғалари билан тақдирландилар.





