Инсон маънавий оламини юксалтиришда, онг ва тафаккурини теранлаштиришда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат одамларни эзгуликка чорлайди, яхшиликка ундайди, энг гўзал ҳис-туйғуларни инъом этади.

Театр шунчаки оддий томошахона эмас, балки тарбия, маданият, маънавият ва маърифат масканидир.

Янгиқўрғон туман Маданият маркази ташаббуси билан ташкил этилган театрни томоша қилган тумандошларимиз ана шундай гўзал туйғуларни ҳис этдилар, десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, Навоий номли вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган "Ибрат" спектакли томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати