Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан 1-сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлардаги ҳолатлар танқидий ўрганилди.


Ўрганиш давомида қишга тайёргарлик, кўмир захираси, ободонлик, кўкаламзорлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа ижроси масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, 33-, 44-, 51-, 36-, 34-, 30-, 47-, 31-умумий ўрта таълим мактаблардаги ободонлик, қозонхоналар ҳолати, кўмир захираси, эски биноларни оқлаш, чиқиндиларни тозалаш масалалари юзасидан қатъий кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, 30-, 36-, 47-умумтаълим мактабларида Ташаббусли бюджет лойиҳаси асосида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари назорат қилинди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати





