Сўнгги йилларда аҳолининг кайфиятини кўтариш мақсадида уларни қийнаб келаётган, маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ кўп масалалар ечимига эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилда эса Заркент ва Поромон қишлоқлари аҳолисининг ҳам кўп йиллик орзулари рўёбга чиқди. Боиси, анча вақтдан буён таъмирталаб ҳолга келиб қолган Заркент-Поромон йўлини реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.

Айни кунларда Янгиқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 5 км. узунликдаги йўлнинг охирги қисмида асфальтлаш ишлари бажарилмоқда.

Хусусан, бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов мазкур йўлнинг 600 метр қисмида бажарилаётган ишларни ўрганди. Йўлни тез фурсатларда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берди.