Ўзбекистон республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонининг 2-иловаси комплекс чора-тадбирлар режасининг 48.2-бандида “Давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган ибратли, фаол хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида “Йил аёли” миллий танловини ўтказиш” белгиланган.



Мазкур Фармон ижроис юзасидан Янгиқўрғон туман Маданият марказида “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танлов шартлари якунига кўра ғолиб бўлган хотин-қизларга ва “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори”, “Йилнинг энг яхши IT — дастурчи аёли” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритганларни туман хокимлигини эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Танловнинг туман босқичида "Сой бўйи" МФЙда жойлашган 39-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори С.Раззақова 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





