Сессияни туман Кенгашининг раиси Асадулло Нажмиддинов очиб берди.



Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Саидахмедов туманда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим вазифалар, чора-тадбирлар ва аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.
Сессиядаги иккинчи масала, яъни туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Тўлабоев маълумот берди.
Янгиқўрғон туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси инспектори О.Жўрабоев туманда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида қилинаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.
Сессияда, шунингдек, туман Кенгаши депутати М.Джўрабоев айрим қарорларни бекор қилиниши юзасидан таклиф киритди.





