Мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.



Бугун Янгиқўрғон туманидаги "Эски ер" сув омбори ўрмон хўжалиги бўлими ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
Акцияда Янгиқўрғон, Чортоқ, Янги Наманган туманлари ва Наманган шаҳар прокуратуралари ҳамда Янгиқўрғон туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси бўлимлари ходимлари қатнашиб, юртимизда яшил маконлар яратишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Акцияда 2000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.





