Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Янгиқўрғон туман Маданият марказида тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддинов табрик сўзи билан очиб бериб, тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатларини эътироф этди.



"Нуроний" жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда, "Уч авлод учрашуви" тарзида ташкил этилган тадбирда фахрий шифокорларга ҳамда марҳум тиббиёт ходимлари хотирланиб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Лайлохон Ахмедова ҳозирда намунали фаолият юритаётган шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини сана билан муборакбод этиб, туман ва вилоят мутасадди ташкилотларининг, Тиббиёт ходимлари касаба уюшмасининг Фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирлади.
Тадбирда Юртбошимиз томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан мукофотланганлар орасида "Дўстлик» ордени билан тақдирланган Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг «Нанай» ҳудудий бўлими болалар шифокори Жуманазарова Асилхонни туман ҳокими А.Нажмиддинов муборакбод этди.
Тадбир давомида ўз даврида фидоийлик, жонкуярлик билан аҳоли саломатлиги йўлида меҳнат марҳум шифокорлар ҳақида видеоролик намойиш этилди.
Туман Маданият маркази ходимлари томонидан ҳозирланган байрам дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бахш этди.
Якунда тадбир иштирокчилари бир пиёла чой устида касб байрамларини нишонлашда давом этдилар.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати





