Вилоят раҳбари Ш.Абдураззаков Нанай қишлоғига туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида тузилган ташаббускорларнинг янги лойиҳалари билан танишди.

Хусусан, лойиҳа ташаббускорлари ҳамда уларни маблағ билан таъминлаётган тижорат банклари вакиллари "Диёр" МЧЖ, "Оқ тулпор" оилавий корхонаси, "Нанай бек савдо" МЧЖлар томонидан дам олиш масканлари, умумий овқатланиш манзиллари, "Tourist center golden house" оилавий корхонаси томонидан эса меҳмонхона, даволаниш ва дам олиш масканларининг тақдимотини қилиб бердилар.

Тақдимот давомида Ш.Абдураззаков туристлар учун барча қулайликларни яратилишини кўзда тутиш, биноларни тўғри жойлаштириш, ўйингоҳлар, министадионлар, чўмилиш ҳавзалари, маданий дам олиш жойларини ҳам ташкил этиш бўйича таклифларини берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги