Сўнгги йилларда Нанайни туризм марказига айлантириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида замонавий масканларни бунёд этилиши баробарида эскирган биноларга иккинчи ҳаёт бахш этиб, замонавий кўринишга келтириш имконини ҳам бермоқда.

Хусусан, ўтган асрнинг 70 йилларида барпо этилган Нанайдаги "Пахтачи" дам олиш маскани йиллар давомида нураб, яроқсиз ҳолга келган эди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаков ана шу маскан ўрнида “Наманган қурилиш таъмир” МЧЖ томонидан санатория типидаги дам олиш масканини ташкил этиш ишларини кўздан кечирди. Ҳозирда 7,5 гектардан иборат майдонда кемпингларни барпо этиш, эски биноларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 100 млрд.сўмни ташкил этиб, уни ишга тушириш ҳисобига 150 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.

Вилоят раҳбари, шунингдек, қўшни Қирғизистон Републикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган мазкур масканни янгидан барпо этиш давомида вужудга келаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўрди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги

Sayt (http://namangan.uz/) | Telegram (https://t.me/namvilhok) | Instagram (https://www.instagram.com/namangan.gov.uz/) | Facebook (https://www.facebook.com/namangan.uz/) |Twitter (https://twitter.com/twit_namanganuz) | YouTube (https://www.youtube.com/c/namanganuz)