Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаковнинг кейинги манзили туристларнинг севимли масканига айланаётган Нанай қишлоғи бўлди.

Маълумки, сўнгги йилларда мазкур ҳудуднинг туристик жозибасини янада ошириш мақсадида бир  қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят раҳбарининг ташаббуси билан "Дўстлик" маҳалласи ҳудудидаги Подшоотасой қирғоқлари обод этилиб, саломатлик  йўлакчаси барпо этилди, сунъий шаршаралар қурилди.

Вилоят раҳбари мазкур сойнинг 1 100 метр узунликдаги қисмида барпо этилган  22 та сунъий шаршаранинг тоғ манзарасига туташ қисмини эътироф этди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги