Бир неча ой аввал Мамай қишлоғини Янгиқўрғон тумани маркази билан боғлаб турувчи кўприкнинг фойдаланишга яроқсиз деб топилгани боис фаолияти тўхтатилган эди.

Айни кунларда Наманган кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан мазкур кўприкни янгидан барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шартнома қиймати 3 млрд. 400 млн. сўмни ташкил этган 54 метр узунликдаги янги кўприк Республика ФВВга қарашли табиий офатлар жамғармаси ҳисобидан қурилмоқда.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков мазкур объектда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Қурилажак объект чегара ҳудудда жойлашганини таъкидлаган вилоят раҳбари уни сифатли ва тез фурсатларда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги