Фермер хўжаликларида дала маданиятига риоя этиш бўйича Янгиқўрғон туманида ҳам бир қатор  ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, "Туркистон Садоқат Бахт Иқболи" агрофирмасидаги "Илхом Бекзод Шерзод" фермер хўжалигидаги 100 метр узунликдаги ички ариқ четлари бетонлаштирилди.

Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов юқоридаги жараёнларни кўздан кечирди, бу каби ишлар сув исрофининг олдини олишини таъкидлади.