Мамлакатимизда 16 ноябрь – "Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан 13–19 ноябрь кунлари ўтказилаётган “Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида Янгиқўрғон туманидаги Нанай маданият марказида ҳам ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида "Бир замон - бир Ватан фарзандларимиз!" шиори остида Фестиваль ташкил этилди.



Туман ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда қирғиз ва ўзбек миллатига мансуб ўқувчи ёшлар ўз чиқишлари, саҳна кўринишлари билан мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, бағрикенгликка қаратилаётгани эътибор туфайли бир замонда, бир Ватанда бирдамликда, ҳамжихатликда турмуш кечираётганликларини яна бир бор намойиш этдилар.
Фестивалда, шунингдек, ёшларнинг қўл меҳнат намуналарининг кўргазмаси бўли ўтди. Ақл ўйини - шахмат мусобақаларида эса ёшлар ўз билим ва заковатларини синовдан ўтказдилар.





