Соғлом онадан соғлом фарзанд туғилиши ва ўз навбатида она соғлом бўлса оилада ҳам соғлом муҳит ҳукмрон бўлиши ҳаётда ўз исботини топган. Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда аёллар саломатлигига катта эътибор қаратилмоқда.



Бугун туман Маданият марказида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Абдураҳманова раҳбарлигида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва патронаж ҳамширалари, доялари ҳамда маҳаллалардаги фаол аёллар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда жорий йил 10 ойи мобайнида она ва болалик муҳофазаси, соғлиги, уларниинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, туғилиш, болалар ўлими ва ногирон болалар туғилишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар айтиб ўтилди.
"Соғлом она, соғлом бола ва соғлом оила" йўналишида туман тиббиёт бирлашмаси назорати остида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, аёлнинг оиладаги ўрни, XXI аср аёли қандай бўлиши керак, соғлом турмуш тарзини аёлларнинг организмига таъсири, гигиена, пархез, рационал овқатланиш, тиббий кўрик аҳамияти, ҳомиладорлик даври хусусиятлари, сўнгги йилларда аёллар ўртасида кузатилаётган саратон касалликларининг олдини олиш бўйича топшириқлар белгилаб берилди.
Шу куни Бекобод ОШП ва 57-сон ОП фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида оналик ва болалик, ҳомиладорликдан сақланиш, туғруқ интервали бўйича тавсиялар берилди. Фертил ёшидаги аёллар, уларни тиббий кўрикдан, онкоскринингдан ўтказиш, соғлом овқатланиш юзасидан тавсиялар берилди.





