Жорий йилнинг 11-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.

Янгиқўрғон туманида ушбу топшириққа асосан кўтаринкиликда иш ташкил этилиб, ташкилот ва корхоналарда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун "Қайроқи" маҳалласида жойлашган "Paradise" дам олиш масканида туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчлигида сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар етакчилари, туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари иштирокида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

Аҳиллик билан уюштирилган ҳашарда 1000 яқин арча, терак каби дарахт кўчатлари ўтқазилиб, ҳудудларни яшил маконга айлантиришда ҳисса қўшилди.