16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Янгиқўрғон туманининг турли манзилларида тадбирлар, кечалар ташкил этилмоқда.

Хусусан, бугун 10-умумтаълим мактабида "Бир замон - бир Ватан фарзандларимиз!" шиори остида Фестиваль бўлиб ўтди.

Фестивалдан кўзланган мақсад - дунё халқларини бағрикенгликка, тинчликни асраб-авайлашга ҳамда ижтимоий-иқтисодий фаровонликка эришишга чорлашдир.

Фестиваль доирасида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида диёримизда аҳилликда, иноқликда яшаб келаётган турли миллат вакилларининг урф-одатлари, аъаналари, миллий рақслари намойиш этилди.

Шунингдек, "Ўзбекистон - бағрикенг диёр", "Бағрикенглик менинг наздимда" мавзуларида маъруза, расмлар ва иншоолар танлови бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда юртимизда ҳар бир миллат вакиллари иззату-ҳурмат қилинаётгани, тенг ҳуқуқли эканликларини яна бир бор намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати