Бугун Янгиқўрғон тумани, "Исковот Ризқ Рўз" агрофирмаси ҳудудидаги "Нажмиддинов Тўрахон Усмонхонович" фермер хўжалигида ҳудуддаги боғ, ток, ғалла ва бошқа йўналишларда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.



4-сектор ҳудудида бўлиб ўтган йиғилишда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида 2024 йил ҳосили учун боғ-ток қатор ораларига тўқсонбости экинларини экиш, кузги шудгорлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ўтказиш, дала четларига кўчат экиш, ички ариқ-зовурларни тозалаш, бетонлаш масалалари муҳокама қилинди.
Об-ҳавонинг қулайлигидан фойдаланган ҳолда, тўқсонбости экинларини экиш ишларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Ушбу мазмундаги йиғилиш "Саид Барака - Доли Сатторов" агрофирмасидаги "Раъно - 2000" фермер хўжалигида ҳам бўлиб ўтди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





