"Яшил макон" умуммиллий дастури асосида Янгиқўрғон туманида кузги кўчат экиш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, бугун "Жўра Охунов Шарқ Юлдузи" агрофирма ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида яшил макон барпо этиш чоралари кўрилди.

Кенг қулоч ёзган эзгу  тадбирда туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов раҳбарлигида "Агро пилла" МЧЖ вилоят  раҳбари Л.Явминова ҳамда жамиятнинг барча туман мутахассислари, туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари фаол иштирок этдилар.

Шу куни яшил макон учун ажратилган майдонга яхши ниятлар билан 5 мингдан зиёд тут кучатлари ўтқазилди.

Бундан ташқари туман Ички ишлар бўлими раҳбари Р.Якуббаев бошчилигида  сектор ҳудудида тут ҳамда манзарали кўчатлар экилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати