Вилоятимизда 15 ноябрдан 15 декабргача эълон қилинган кузги агротехник тадбирлар ойлиги доирасида Янгиқўрғон туманида ҳам амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов ҳамда туман прокурори Қобилжон Аҳмаджоновлар "Тўйчи Неъматов - Бекобод" агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, боғ-ток эгалари билан учрашдилар.

Учрашув давомида ҳар бир кун ғанимат эканлигини ҳисобга олиб, ғалла майдонларини озиқлантириш, боғ-ток ораларидан унумли фойдаланиш ва энг муҳими сув харжининг олдини олиш учун ички ариқларни бетонлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ички ариқлар бетонланаётган манзиллар кўздан кечирилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати