Дунёда ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайдиган неъмат - тинчлик бор экан, юртимиз осуда, осмонимиз мусаффо, ҳар биримиз бахтиёр умргузаронлик қилмоқдамиз.



Ана шу тинчликни таъминлашда миллий армиямизнинг куч-қудрати, Ватанига садоқатли, азму шижоатли, салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг ҳамжиҳатлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун тонгдан Янгиқўрғон туманидаги 9201-ҳарбий қисмда ўзгача шукуҳ ҳукмрон бўлди. Мазкур масканда жам бўлган ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 24 йиллигини нишонлашди.
Тантанали тадбирда Янгиқўрғон ҳамда Чортоқ туманлари ҳокимлари Асадулло Нажмиддинов ва Анваржон Отахўджаевлар ҳарбий хизматчиларни ушбу сана билан муборакбод этдилар. Бир қатор намунали ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар Ташаккурнома ва совғалар билан рағбатлантирилди.
Тадбир давомида янграган шўх куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият бахш этди.
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





