Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги  "Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини  оширишга доир  қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли қарор ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, қарорда белгиланган "Икки тил ва бир касб" тамойили асосида тумандаги 10-умумтаълим мактабида ўқувчиларга  хорижий (инглиз, немис) тиллардан  қўшимча  машғулот ўтаётган  ўқитувчилар Умарова Саидахон ва Холиқова  Шаходатхонлар вилоят "Нуроний" жамғармаси  томонидан  ҳар ойда 1 000 000 сўмдан рағбатлантириб борилмоқда.