Мамлакатимизда жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш максадида «Йил аёли» кўрик танлови ўтказиб келинмоқда.


Танловнинг мақсади мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.
Туманимизнинг мактабгача ва мактаб таълими тизимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган, "Сойбўйи" махалла фуқароси Раззақова Санъатхон Тохировна танловнинг вилоят босқичида фаол иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Санъатхонга танловнинг республика босқичида ҳам ғолиб бўлишида омадлар тилаймиз!





