Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан Янгиқўрғон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Асадулло Нажмиддинов Кўкёр Маданият марказида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.



"2 та ёндош маҳаллада бир қабул" тамойили асосида ташкил этилган қабулда "Соҳибкор", "Кўкёр" ҳамда "Заркент" маҳаллалари фуқаролари электр тармоғини тортиш, янги таянчлар ўрнатиш, моддий ёрдам, Маданият маркази кутубхонаси фондини бойитиш, субсидияга тикув машинаси олиш, соғлигини тиклаш масалаларида мурожаат қилдилар.
Муаммоларнинг аксариятига тезкор ечим изланди. Айримлари ўрганиш талаб қилгани учун назоратга олинди ва соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати





