Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги ўқувда Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ижроия аппарати ҳам қатнашди.



Ўқув дастури аввалида иштирокчилар хорижда ва мамлакатимизда ҳафта давомида юз берган муҳим жараёнлар тафсилоти билан таништирилди.
Шундан сўнг давлат фуқаролик хизматчилари учун “Сиз қиладиган энг катта молиявий хатолар”, “Келажакда меҳнат бозорида энг кўп талабга эга кўникмалар", “Давлат хизматчиларининг келажакдаги роли қандай?" деб номланган видеолавҳалар намойиш этилди.
Ўқув соатининг сўнгги қисмида "Конституциявий саводхонлик", "Мутолаа вақти" рукнлари остида тақдим этилган маълумотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Якунда Республика Маънавият ва маърифат Марказининг туман бўлинмаси раҳбари И.Мамаджоновнинг "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси"да белгиланган маърифатли жамиятни барпо этиш асослари, тарихи ҳақидаги маърузаси тингланди.
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати





