Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди.



Туман ҳокимлигида ташкил этилган қабулда "Сутлибулоқ" маҳалласидан З.Абдувалиева бандлик, "Қуйи Қораполвон"дан З.Сатторова деҳқончилик учун ер, "Радивон" маҳалласидан М.Мамадрахимов ижарага уй, Бирлик МФЙдан О.Сотиболдиева ҳовлисига тупроқ тўкиш, "Қорасув"дан Ш.Йўлдошева моддий ёрдам, "Ровут" маҳалласидан К.Нематова суд инстанцияси билан боғлиқ масалалар юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этган масалалар тегишлилигича соҳа раҳбарларига йўналтирилди ва назоратга олинди.





