Янгиқўрғон туманида Жаҳон банки лойиҳаси асосида яна 17 та маҳаллада қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилади.

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида иккинчи фазада 17 та маҳалла фуқаролари йиғинида қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш асосида лойиҳа бўйича дастлабки учрашувлар бошланади. Бугунги ташкил этилган йиғилиш айнан шу масалага қаратилди.

Унда туман лойиҳа қўмитасининг иккинчи фазани бошланиши олдидан муҳокама ўтказилиб, Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасининг вакиллари, 17 та МФЙнинг раислари, туман лойиҳа қўмитаси аъзолари, ЛАОГ ходимлари, кўмакдош ҳамкорлар иштирокида савол жавоблар бўлди.