Бугун Янгиқўрғон тумани ва Кореянинг Буэо шаҳри ҳокимликлари ўртасида Янгиқўрғон туманида "K-Buyeo Guttare" ихтисослаштирилган картошка уруғлик комплексини яратиш учун асептик уруғлик картошкасини оммавий ишлаб чиқариш технологиясини трансфер қилиш бўйича келишув имзоланди.

Йигирма беш йил муддатга тузилган Шартномага кўра, кореялик мутахассислар томонидан уруғлик картошка етиштириш ишлари 4 босқичда амалга оширилади.

Лойиҳанинг умумий қамрови билан бир ярим йил давомида 1000 гектар ер майдонидан 35 000 тоннадан зиёд сара уруғ етиштириш кўзда тутилмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати