Бугун "Сойбўйи" маҳалласидаги 44-умумтаълим мактабида Янгиқўрғон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Асадулло Нажмиддиновнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда "Сойбўйи" маҳалласидан Ғ.Бахромовнинг набирасини иш билан таъминлаш, "Зарбдор" маҳалласидан З.Қирғизовнинг электр тармоғи учун 11 та таянч ўрнатиш мурожаатларининг ечими мутасаддиларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

"Ҳадикент" маҳалласидан мурожаат қилган Ю.Акмирзаеванинг даволаниш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу жойнинг ўзида хал этилиб, "Аёллар дафтари"га киритиш чоралари кўриладиган бўлди.

Қабулда, шунингдек, "Зарбдор" ҳамда "Сойбўйи" маҳаллаларида сув артезианларидаги сарфланаётган электр энергияси учун тўлов, янги маҳаллаларга таянчлар ўрнатиш масалалари юзасидан ҳам мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Янгиқўрғон тумани Ахборот хизмати